Нью-Йорклик Пероси исмли сантехникачи лотереяда 136 млн доллар ютиб олди. Пероси бу ютуқли лотерея чиптасини март ойи бошида сотиб олган эди, деб ёзади Kun.uz. Март ойи ўрталарида бахтли чипта Пероси лотерея сотиб олган дўкондан сотиб олингани ҳақида гаплар тарқаган, бироқ Пероси бунга аҳамият бермаган. У унга ўзининг эски юк машинасини таъмирлаш учун пул керак бўлиб қолгандагина апрель ойи бошида ўз чиптасини текшириб кўришга қарор қилган. Пероси 136 млн доллар ютиб олганини тушунгач, ҳайратдан ёқасини ушлаб қолди.
Пероси ўзининг ютуғини ўғли билан баҳам кўришга қарор қилди ва унга ютуқнинг 30 фоизини берди. Пероси барча солиқларни тўлагандан кейин қўлига 38 млн 612 минг 55 доллар олди, унинг ўғлига эса 16 млн 548 минг 23 доллар тегди.
Пероси ўзининг ютуғини ақл билан сарфламоқчи: у янги юк машинаси сотиб олиб, Нью-Йорк штати бўйлаб саёҳат қилмоқчи. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди