6 957
Хитойлик синоптиклар Россиядаги инқирознинг об-ҳаво прогнозига таъсир қилиши ҳақида хабар беришди
Хитой Миллий метеорологик маркази Россия рублининг қадрсизланиши натижасида мамлакатда бериладиган об-ҳаво маълумотлари сифатининг эҳтимолий ёмонлашиши ҳақида огоҳлантириб ўтди, деб ёзди РБК нашри.
“Рублнинг қадрсизланиши оқибатида биз бераётган прогнозлар камроқ аниқликда бўлиши мумкин”, дейилади Миллий метеорологик марказига асосланиб MarketWatch нашри томонидан берилган хабарда.
Марказ мутахассислари Россиядаги об-ҳаво Хитойнинг атмосфераси ҳолатига кучли таъсир қилгани учун Хитойдаги об-ҳаво маълумотларининг сифати кўп даражада Россия метеостанциялари берадиган маълумотларга боғлиқлигини маълум қилишди.
Хитойлик олимларнинг маълумотларига кўра, рублнинг қадрсизланиши ва Россия иқтисодиётининг танг ҳолати оқибатида Москва метеорологик кузатувлар ва прогнозларга сарф-харажатларни қисқартиришга қарор қилган ҳамда бу Хитойда об-ҳавони таҳлил қилиш учун метеорологик маълумотларнинг тақчиллигига олиб келган.
Маълумотларнинг етишмаслиги, ўз навбатида, Хитой Миллий метеорологик маркази берадиган об-ҳаво прогнозлари сифатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайдилар синоптиклар.
Манба: www.kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди