11:28 / 19.02.2015
6 576

Обама АҚШнинг ислом динига қарши эмас, террористларга қарши курашаётганини таъкидлади

Обама АҚШнинг ислом динига қарши эмас, террористларга қарши курашаётганини таъкидлади

“Биз ислом дини билан курашмаяпмиз, биз уни бузаётганлар билан курашмоқдамиз”, деб айтди АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда бўлиб ўтаётган экстремизмга қарши курашиш саммитидаги нутқи давомида.

“Ал Қоида” ва “Ислом давлати” террорчилик гуруҳлари етакчилари ҳақида гапираётиб, Обама уларни “Булар диний етакчилар эмас, улар террорчилардир” деб атади.

Обама, шунингдек, ислом дини зўравонликни тарғиб қилиши ҳақидаги фикрларга эътироз билдирди.

“Ҳеч қандай дин террорчилик учун жавобгар эмас. Одамларнинг ўзи бу зўравонликлар ва террорчиликлар учун жавобгардир”, деб айтди Обама.

У, шунингдек, ислом дини уламоларининг диндорлар орасида экстремизмга қарши курашишни кучайтириш учун кўпроқ ҳисса қўшишга чақирди.

Ироқ ва Суриянинг қатта қисмини босиб олган ИШИД террорчилик гуруҳи 2014 йилда дунёнинг энг йирик муаммоларидан бирига айланди. Марказий разведка бошқармаси маълумотларига кўра, 30 мингга яқин жангарига эга бўлган бу террорчилик гуруҳи босиб олган ҳудудларида халифалик эълон қилган ва яна кўпроқ ерларни босиб олишга интилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама АҚШнинг ислом динига қарши эмас, террористларга қарши курашаётганини таъкидлади