4 декабрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан, барча номзодлар ўзларининг сайловолди ташвиқотини олиб боришмоқда.
Жумладан, интернетдаги ижтимоий тармоқларда ҳам номзодларнинг расмий саҳифа ва аккаунтлари мавжуд бўлиб, унда номзодлар глобал тармоқ орқали сайловчилар орасига чуқурроқ кириб боришга ҳаракат қилмоқда, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Лекин, юртимиздаги мазкур жараённи ғаразли ниятларда кузатиб турган баъзи инсонлар ушбу номзодларнинг ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтларини очиб, гўё номзодлар номидан турли номақбул фикрлар, ножўя маълумотларни тарқатишмоқда. Бу ўз навбатида, номзодларнинг ҳақиқий аккаунт ва саҳифалари қайси бири эканлиги борасида фойдаланувчиларда шубҳа ва адашмовчиликларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда, деб ёзади «Адолат» СДП матбуот хизмати.
Бу каби тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, партия ўз номзодининг расмий саҳифасини эълон қилди:
Умаров Наримон Мажитовичнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/n.m.umarov/
Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси: https://twitter.com/umarov_nariman “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади