Ўзбекистон президенти сайловлари 2015 йил 29 мартда ўтказилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон президенти сайловлари 2015 йил 29 мартда ўтказилади

Ўзбекистон президенти сайловлари 2015 йил 29 мартда ўтказилади

2014 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК)нинг мажлиси бўлиб ўтди. Хабар беришларича, уни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошқарди.

Ўзбекистон Конституциясининг 117-моддаси ва “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида”ги конституциявий қонунининг 2-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунининг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон президенти сайлови кунини 2015 йил 29 март, якшанба куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу муносабат билан МСК 2014 йилнинг 26 декабридан Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича сайлов кампаниясининг бошланганлигини эълон қилди. Шунингдек, МСК мажлисида Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар МСК, тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора, Ўзбекистон Конституцияси, сайлов тўғрисидаги қонунларга қатъий мувофиқ амалга оширилади.

Марказий сайлов комиссияси, шунингдек, Ўзбекистон президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказини тузиш ҳақида қарор қабул қилди. У Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 16-уй манзили бўйича жойлашган. “Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ва чет эл ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди”, – дейилади Марказий сайлов комиссияси ахборотида.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru