Ўзбекистон парламент сайловларининг иккинчи турида энг кўп номзод “Миллий тикланиш”дан иштирок этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон парламент сайловларининг иккинчи турида энг кўп номзод “Миллий тикланиш”дан иштирок этади

Ўзбекистон парламент сайловларининг иккинчи турида энг кўп номзод “Миллий тикланиш”дан иштирок этади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўйича 22та сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам сайланиш учун зарур овозни тўплай олмади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси ўринбосари Светлана Ортиқова маълум қилди.

Шу муносабат билан МСК мазкур округларда 2015 йил 4 январь куни такрорий овоз беришга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Қашқадарё вилоятиларида ва Тошкент шаҳрида 1тадан, Наманган, Тошкент вилоятларида 2тадан, Фарғона вилоятида 3та, Сурхондарё вилоятида 5та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Сайлов қонунчилигига биноан, такрорий овоз бериш 22та сайлов округининг ҳар бирида асосий сайловда сайловчиларнинг энг кўп овозини олган икки нафар депутатликка номзод бўйича ўтказилади. Унга мувофиқ, “Миллий тикланиш” партиясидан 15 нафар, Халқ демократик партиясидан 11 нафар, ЎзЛиДеПдан – 9 нафар, “Адолат”дан 9 нафар номзод бўйича такрорий овоз бериш ўтказилади.

Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган депутатликка номзод сайланган деб ҳисобланади. “МСКнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисидаги ва такрорий овоз беришга тегишли қарорлари матбуотда эълон қилинади”, – деди Светлана Ортиқова.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru