Ўзбекистон парламент сайловларининг иккинчи тури 2015 йил 4 январда бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон парламент сайловларининг иккинчи тури 2015 йил 4 январда бўлади

Ўзбекистон парламент сайловларининг иккинчи тури 2015 йил 4 январда бўлади

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларнинг иккинчи тури 2015 йил 4 январь куни бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 21 декабрь, якшанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар бўлиб ўтди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 135 сайлов округининг 113тасида сайлов якунига етган ва унинг натижаларига кўра ЎзЛиДеП 47та, “Адолат” 17та, “Миллий тикланиш” 28та, Халқ демократик партияси эса 21та депутатлик ўрнига эга чиқди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 45-моддасига биноан, агар сайлов округи бўйича депутатликка икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан биронтаси ҳам сайланмаса, икки ҳафта ичида энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказилади.

Бу ҳолда такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган депутатликка номзод сайланган деб ҳисобланади.

Манба ва фото: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru