Миллион долларлик фикрлар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Миллион долларлик фикрлар

Миллион долларлик фикрлар

➀ Танасида «Аллоҳ» ёзуви бор балиқлар – сўқирлар учун. Ақл эгалари учун балиқнинг ўзи ҳам бир мўъжиза!

➁ Инсон амал қилган сари тақвоси ошади, тақвоси ошган сари, кейинчалик амали ҳам янада ошиб бораверади.

➂ Кинолардагига ўхшаш таъсирли воқеалар ҳаётда ҳам учраб туради. Фақат музика чалинмагани учун сезмай қоламиз.

➃ Ҳар қандай баҳсдан олдин ўлчовларни аниқлаб олиш керак. Сиз «бу 1 кило» деб турган нарсангизни у «йўқ, бу 2 метр» деса фойдаси йўқ.

➄ Одам ўзи тушунмаган нарсасини фалсафа деб номлайди.

➅ Инсонни йиғлата оладиган сабабга қараб ўша инсоннинг савиясини билса бўлади.

➆ Баъзиларга «одамга ўхшасанг-чи», дегим келади… Лекин униям қийнашни истамайман.

➇ Арзон инсонлар билан муносабатлар сизга қимматга тушади…

Қаҳрамон Асланов

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз
Рейтинг@Mail.ru