АҚШ ва Британия махсус хизматлари мобил алоқага оид маълумотларни қўлга киритди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШ ва Британия махсус хизматлари мобил алоқага оид маълумотларни қўлга киритди

АҚШ ва Британия махсус хизматлари мобил алоқага оид маълумотларни қўлга киритди

АҚШ ва Буюк Британия махсус хизматлари халқаро миқёсда фаолият юритувчи SIM-карта ишлаб чиқарувчи компаниянинг шифрли кодларини қўлга киритди. Бу ҳақда Intercept интернет нашри АҚШнинг собиқ Марказий разведка хизмати ходими Эдвард Сноуден маълумотига асосланиб хабар беради.

Ўғрилик SIM-карта ишлаб чиқарувчи Нидерландиядаги Gemalto асосий захиралар мавжуд компаниянинг ички тизимини бузиш орқали амалга оширилган.

Операцияда АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлиги ходимлари ва уларнинг британиялик ҳамкасблари иштирок этган.
Журналистларнинг фикрича, махсус хизматлар томонидан ўғирланган мижозларга оид маълумотлар орқали уларни дунё бўйлаб суҳбатларини кузатиш амалга оширилади.

Маълумот учун, Gemalto компанияси йилига қарийб 2 миллиард SIM-карта ҳамда кредит карталари учун замонавий чиплар ишлаб чиқаради.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru