Аёлларга дўстлашиш тавсия этилмайдиган 5 тоифадаги дугона » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Аёлларга дўстлашиш тавсия этилмайдиган 5 тоифадаги дугона

Аёлларга дўстлашиш тавсия этилмайдиган 5 тоифадаги дугона

Аёллар ўртасида дўстлик бўлмаслиги ҳақидаги афсонага ишонманг, аёллар дугонасиз яшай олмайди. Ахир аёл ярим кечаси уйқуси келмаганда кимга қўнғироқ қилиб, эрининг, болаларининг дарду-ҳасратини дастурхон қилади? Мабодо бирорта либос сотиб олса, уни ким билан муҳокама қилади? Албатта, дугоналари билан! Аммо ҳамма ҳам самимий, ҳақиқий дугона бўлавермайди, уларнинг чинакам мақсадини аниқлаш мушкул иш эмас, деб хабар берилади “Даракчи” нашрида. Қуйидаги 5 хил тоифа аёллар билан дугона бўлиш тавсия этилмайди:

Ҳасадгўй

Бундай дугона ҳамма томонлама мукаммал инсон бўлиши мумкин, аммо унинг битта айби бўлади – ҳасадгўйлик! У сизга яқин дугона бўлиб кўрингани билан ич-ичидан ҳасад қилиши, аммо буни сизга билдирмаслиги мумкин. Унда сизда бор нарсаларга эришиш истаги жудаям кучли бўлади, лекин буни сездирмайди, ахир у сизнинг дугонангиз. Аммо вақти-соати келиб, у бунга эришади. Кейинчалик эса бундан афсусланади. Бу воқеага ким айбдор деб ўйлайсиз? Албатта, ўзингиз! Эришган ютуқларингиз ҳақида ҳадеб мақтанмаслик керак эди. Бундай дугонадан тезда воз кечиш лозим.

Худбин

Ярим тунда қўнғироқ қилишингизга қарамай, югуриб етиб келадиган, қаҳвахонага ёлғиз боришни истамаганингизда ўзи хоҳламаса-да, сизга шерик бўладиган дугона аввало сизни эмас, ўзини ўйлайди. Уни сизни ҳаётингиз қизиқтирмайди, балки унинг муаммоларини тинглайдиган одам керак. Сиз унга “Дугонажон, эрим билан урушиб қолдим”, десангиз, қошларини чимирганча, сизни тингламай, ўзининг дардини достон қилади.

Қутқарувчи

Ҳеч қандай муаммо безовта қилмаётган бўлса-да, дугонангиз билан таътил ҳақида гаплашишни истасангиз, унда сиз учун тайёр йўриқнома мавжуд бўлади. “Бундай кўринишда пляжда юришинг уят, зудлик билан парҳез қил!” дейди у меҳрибонлик билан. У сизга аэропортга қўшниси бепул олиб бориб қўйиши мумкинлигини айтади, сизга эса хизматнинг “бепуллиги” ёқиб тушади. Дугонангиз сизга ғамхўрлик қилгани учун ўзини меҳрибон она деб ҳисоблайди. Агар унинг айтганини қилмасангиз, жазолашга ҳаракат қилади. Албатта, бу ёқимли ҳолат эмас.

Бадбахт қурбон

Бу аёлни ҳамма хафа қилаверади, агар ҳеч ким эътибор бермай қўйса, ўзини бедаво касалликка чалинган инсондай тутади. Ахир кимдир унинг кўз ёшларини артиб қўйиши, унинг тарафини олиши лозим деб ҳисоблайди! Албатта, бу вазифани сиз бажарасиз. Дўстона ёрдам беришнинг ёмон томони йўқ, аммо қаҳрамонлик кўрсатмай, хотиржам бир пиёла чой устида самимий суҳбат қуриш яхшироқмиди?

Ўз сўзини ўтказадиган

Бундай дугона бирор янгиликни кўриб қолса, дарров атрофдагилар нотўғри яшаяпти, мен уларга ўргатишим лозим деган хулосага келади. Унинг қалбида инқилоб қилиш истаги алангаланади. Агар унга кўчадан топиб олган касал мушукни даволатиши учун пул бермасангиз, сизни шафқатсизликда айблайди, бундай дашномларни эшитмаслик учун мунтазам равишда пул бериб турадиган бўласиз. Агар унга ўхшаб вегетарианликни танламасангиз, гўшт еганингиз учун йиртқичликда айблайди. Фақат унинг айтганини бажариб яшаш, бир кун жонингизга тегади, яхшиси дўстлик алоқаларини эртароқ узганингиз маъқул.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru