Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Буюк Британиянинг 10 нафар энг бой одами қаторидан жой олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-04-2016 | 22:42 ZAMIN.UZ / Жамият / 24 Апрел 2016 года
1 990

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Буюк Британиянинг 10 нафар энг бой одами қаторидан жой олди

 Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Буюк Британиянинг 10 нафар энг бой одами қаторидан жой олди

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Sunday Times нашри талқинига кўра, Буюк Британиянинг 10 нафар энг бой одами қаторидан жой олди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

UMS Holdings компаниясининг эгаси ва Лондоннинг "Арсенал" футбол клуби йирик акциядорларидан бирининг бойлиги 7,58 млрд фунт стерлингга (10,92 млрд доллар) баҳоланган.

Бирлашган Қиролликда энг бадавлат одамлар 13,1 млрд фунт стерлингга (18,88 млрд долларга) эга ҳинд миллатига мансуб девелоперлар ака-ука Дэвид ва Саймон Рубенлар бўлди.

Warner Music эгаси, украин миллатига мансуб тадбиркор Леонард Блаватник мусиқа соҳасидаги энг бой одамлар рўйхатининг энг юқори поғонасини эгаллади, унинг бойлиги 11,59 млрд фунт стерлингга (16,63 млрд доллар) баҳоланган.

Буюк Британиянинг энг бадавлат одамлари рўйхатидан шунингдек қўшиқчи Адель (122 млн доллар), актёр Дэниэл Рэдклифф (106,5 млн доллар), Дэвид ва Виктория Бекхэм (402 млн доллар) ҳамда актёр Саша Барон Коэн (150 млн) ўрин олган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru