Савченко адвокати: Савченконинг Украинага топширилиш жараёни бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Савченко адвокати: Савченконинг Украинага топширилиш жараёни бошланди

 Савченко адвокати: Савченконинг Украинага топширилиш жараёни бошланди

Украинанинг Донбасс вилоятида ВГТРК телеканалининг журналистларини ўлдирганлик иши бўйича Россияда судланган Украина фуқароси Надежда Савченконинг Украинага топширилиш жараёни бошланди, бироқ у бир ойдан икки ойгача вақт олиши мумкин, деб маълум қилди РИА “Новости” ахборот агентлигига Савченконинг адвокати Марк Фейгин.

"Мен Савченконинг жазони Украинада ўташ учун топширилишга розилиги ҳақидаги аризасини олдим. Тартиб бўйича унга бу жараённи бошловчи ҳужжатлар тўлдириш учун берилиши керак эди. Фикримча, жараён бошланган, бироқ у тез бўлмаслиги ва 1-2 ой вақт олишини тушуниш лозим", деб айтди Фейгин.

Савченконинг яна бир адвокати Николай Полозов РИА “Новости” ахборот агентлигига 29 апрелда Савченконинг ёнига тергов изоляторига боришини маълум қилган.

"Мен Надежданинг олдида жума куни бўламан ва унинг топширилиши жараёни борасида аниқлик киритиб оламан", деб айтди Полозов.

Аввалроқ Украина ОАВда Савченконинг синглиси Веранинг опаси билан учрашгандан кейинги изоҳлари пайдо бўлганди. Веранинг айтишича, Надежда тергов изолятори бошлиғи томонидан унга берилган қандайдир ҳужжатларни тўлғазаётган бўлган.

Савченко Донбассда россиялик журналистларнинг ўлдирилиши иши бўйича Россияда 22 йилга озодликдан маҳрум этилган, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru