Фаррух Зокиров жияни Наргиз Зокированинг имижига муносабатини билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-05-2016 | 19:59 ZAMIN.UZ / Жамият / 02 Май 2016 года
1 328

Фаррух Зокиров жияни Наргиз Зокированинг имижига муносабатини билдирди

Фаррух Зокиров жияни Наргиз Зокированинг имижига муносабатини билдирди

Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров жияни Наргиз Зокированинг имижи, унга нисбатан билдирилган танқидларга ўз фикрини билдирди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

“Балки мен эскича қарарман, лекин унга аввало, Карим Зокировнинг набираси эканлигингни эсингдан чиқарма, деган гапни доимо айтаман. Барибир у кейинги, ёш авлод, унинг дунёқараши, ҳаёти ҳам бошқача, тўғрими? Мeн унга фақат мана шундай юришинг керак, мана бундай либос кийишинг керак, десам нотўғри бўлади. Танқидлар бўлган бўлса, бу ўринли, табиий. Лекин Наргизанинг профессионал маҳорати юқори даражада. Бунинг ҳаммаси унда бўлган нотўғри ҳаракатларнинг ўрнини босади ”,— дейди Фарруҳ Зокиров.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Наргиз Зокирова 1971 йил Тошкентда туғилган. У таниқли опера қўшиқчиси, театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти Карим Зокировнинг набираси, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг жиянидир. У 90-йилларда ўзбек эстрадасида ижод қила бошлаган. 1995 йилда эса АҚШга кўчиб кетган. 2013 йилдан Россия саҳнасида кўриниш бера бошлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru