Финляндиялик 10 ёшли бола Instagram’да хато топгани учун 10 минг доллар билан мукофотланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-05-2016 | 10:07 ZAMIN.UZ / Жамият / 04 Май 2016 года
549

Финляндиялик 10 ёшли бола Instagram’да хато топгани учун 10 минг доллар билан мукофотланди

 Финляндиялик 10 ёшли бола Instagram’да хато топгани учун 10 минг доллар билан мукофотланди

Финляндиялик 10 ёшли бола Instagram ижтимоий тармоғининг заиф жойини топди. Бу камчилик исталган фойдаланувчига изоҳларни ўчиришга имкон берган, деб хабар бермоқда Venture Beat, дейилади "Кун" нашрида.

Яни исмли бола ўзи топган хато ҳақида Facebook маъмуриятига электрон мактуб йўллаган, шундан кейин ижтимоий тармоқ унга бу жонбозлиги учун 10 минг доллар миқдорида пул мукофоти тўлашга қарор қилди.

Ушбу хабар дастлаб фин ОАВларида пайдо бўлди, кейинроқ бу маълумотни Facebook ходими тасдиқлади.

Бола келажакда интернет-бизнес билан шуғулланишни исташини айтган. У ўзининг мукофот пулини янги велосипед, футбол кийими ва ўз акалари учун янги компьютерлар харид қилиш учун ишлатишини маълум қилди.

Шу тариқа Яни компания топилган хатолик учун пул тўлаган ижтимоий тармоқларнинг энг ёш фойдаланувчиси бўлди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru