Дунёнинг энг нуфузли университетлари рўйхати эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-05-2016 | 12:07 ZAMIN.UZ / Жамият / 05 Май 2016 года
697

Дунёнинг энг нуфузли университетлари рўйхати эълон қилинди

Дунёнинг энг нуфузли университетлари рўйхати эълон қилинди

Буюк Британиянинг Times Higher Education журнали нуфузига кўра топ-100 олий ўқув муассасалари (ОЎМ) рўйхатини эълон қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Мазкур журнал 2011 йилдан буён дунё олий ўқув муассасаларининг нуфузи рейтингини белгилайди. Рейтингни тузишда 133 мамлакатдан 10 323 нафар олимнинг фикри инобатга олинди. Рейтингнинг мақсади - жаҳон олимлари орасида эксперт сўровнома асосида нуфузли олий ўқув муассасаларини аниқлаш. 2016 йилда энг илғор нуфузли олий ўқув муассасалари - Ҳарвард, Массачусетс, Стэнфорд, Кембриж ва Оксфорд университетлари.

Шуни таъкидлаш жоизки, Осиё минтақаси бу йилги дунёнинг энг нуфузли университетлари рейтингида анча яхши натижаларга эришди.

Осиё минтақасидан 18та олий ўқув юрти Times Higher Education журналининг топ-100 рейтингидан ўрин олди. Жумладан, Япониянинг Токио университети 12-ўринни эгаллади. Хитойнинг иккита университети эса нуфузли рейтингнинг 18- ва 21-поғоналаридан жой олди.

Жанубий Кореянинг Сеул миллий университети ҳамда Ҳонгконг университети 45-ўринни бўлишиб олишди. Ўтган йили мазкур университетлар 51- ва 60-ўринларни эгаллашганди.

Олимлар икки гуруҳ саволга жавоб беришган: улардан бири олий ўқув муассасаларининг ўқув фаолиятига тегишли бўлса, бошқаси - илмий-тадқиқотга доир. Сўнг икки гуруҳ жавобларини бирлаштириб, кўпроқ эътибор илмий-тадқиқот йўналишидаги фаолиятга қаратилади (2:1 мувофиқликда). Рейтингдаги ўринлар олимларнинг қанчаси бирор бир ОЎМни энг яхши деб тан олишларига боғлиқ.

"Бу рейтинг жуда оддий, аммо шу билан бирга жуда аҳамиятли ҳамдир. У субъектив нуқтаи назарга асосланган. Бироқ бу таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти тўғрисида юқори билимга эга мутахассисларнинг эксперт субъектив фикри. Ҳар йили ўтказиладиган ТНЕ нуфузли рейтинги глобал университет брендларининг асосий кўрсаткич индикатори ҳисобланади", - дея изоҳ берди рейтинг ношири Фил Бети.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru