Олимлар болага нима учун бақирмаслик кераклигини аниқлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-05-2016 | 23:17 ZAMIN.UZ / Жамият / 07 Май 2016 года
886

Олимлар болага нима учун бақирмаслик кераклигини аниқлашди

Олимлар болага нима учун бақирмаслик кераклигини аниқлашди

Агар доимий равишда болага бақирилса, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, бу эса унинг жисмоний ҳолатига таъсир қилади ва ҳатто семиришга олиб келиши мумкин. Бундай хулосага Айовалик олимлар келишди. Тадқиқот натижалари тўғрисида Fox News ёзади, деб хабар беради "Даракчи" нашри.

"Тарбия жараёнидаги қўполлик саломатликда жиддий жисмоний муаммоларни келтириб чиқаради", — дейди тадқиқот муаллифи Томас Шофилд.

Iowa Youth and Families Project гуруҳи ўтказган тадқиқотда 12 ёшли 451 нафар ўсмир ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Олимлар болалар 20 ёшга етгунга қадар бир неча йиллар давомида оиладаги муҳитни кузатишди.

Ҳар бир ота-онага қўполлик рейтинги бўйича баҳо берилди, унда жисмоний агрессия, таъқиқлар, нимадир амалга оширишга зўрлаш, худбинлик ёки болага овоз кўтариш кузатилган. Тажриба якунларига кўра болаларнинг жисмоний аҳволи ўрганилди.

Шофилднинг таъкидланишича, тарбиядаги шафқатсизлик бола учун сурункали стресс муҳитини яратади, бунинг асоратлари эса бола катта бўлганида ҳам намоён бўлиши мумкин. Бундай тарбия боланинг ривожланаётган миясига таъсир қилиши мумкин. Тадқиқотларда аниқланишича, бошқа салбий оқибатлари билан бирга гормонал ўзгаришлар, шамоллашлар ҳамда юрак қон томир фаоллиги сусайиши кузатилиши мумкин.

"Биздан талаб этиладиган энг яхши нарса бу ота-оналарни ўта қаттиқўлликдан қайтариш. Агар биз тўлақонли соғлом фарзанд улғайишини истасак, бунинг энг тўғри йўли, — шафқатсизлик ва қаҳр кўрсатишдан қочишдир", — дейди Шофилд.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru