Marketing va biznes bo‘yicha ko‘plab bestsellerlar muallifi, Rossiyaning 1-raqamli marketyori hisoblangan Igor Borisovich Mann O‘zbekistonga tashrifi chog‘ida » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-05-2016 | 17:15 ZAMIN.UZ / Жамият / 12 Май 2016 года
555

Marketing va biznes bo‘yicha ko‘plab bestsellerlar muallifi, Rossiyaning 1-raqamli marketyori hisoblangan Igor Borisovich Mann O‘zbekistonga tashrifi chog‘ida

Marketing va biznes bo‘yicha ko‘plab bestsellerlar muallifi, Rossiyaning 1-raqamli marketyori hisoblangan Igor Borisovich Mann O‘zbekistonga tashrifi chog‘ida

Тасаввур қилинг, кўз олдингизда эркак унвонига эга зўравон нозик жинс вакилига қўпол муносабатда бўла бошлади. У нафақат қўполлик қилди, балки унга қўл кўтара бошлади.

Сиз бу ҳолатга шунчалик яқинсиз-ки, уни инкор эта олмайсиз. Хўш, сиз қандай йўл тутасиз? Ўзлари келишиб олар, деган шубҳали фикр билан виждонингизни тинчлантириб тезроқ узоқлашишга ҳаракат қиларсиз? Балки вазиятни юмшатишга уриниб, аёлнинг тарафини оларсиз. Ёки умуман бепарволарча “Менга нима? Бадтар бўлсин!” дерсиз?

Sthlm Panda гуруҳи шу каби ижтимоий тажрибалар ўтказади. Яширин камера орқали одамларнинг турли вазиятларга муносабатини аниқлашга уринади. Навбатдаги тажрибада лифтда қиз-дугонасига қўполлик қилаётган йигит ва ушбу ҳолатга ўткинчиларнинг муносабатини ўрганишга ҳаракат қилган.

Ачинарлиси, аксарият одамлар бу вазиятдан тезроқ узоқлашишга уринган. Айримлар пинагини бузмаган бўлса, баъзилар манзилига етмасдан лифтдан тушиб қолган. Фақат биргина аёл йигитга “агар яна қўлингни теккизсанг, полиция чақираман” дея таҳдид қилган, дейилади "Кун" нашрида.

Хўш, сиз-чи? Аёлга қўл кўтарилаётганини кўрсангиз нима қилар эдингиз?

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru