Олий ўқув юртлари ўқитувчи-домлалари талабалардан пора олмасликка ваъда берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-05-2016 | 18:04 ZAMIN.UZ / Жамият / 13 Май 2016 года
848

Олий ўқув юртлари ўқитувчи-домлалари талабалардан пора олмасликка ваъда берди

Олий ўқув юртлари ўқитувчи-домлалари талабалардан пора олмасликка ваъда берди

Республика Бош прокуратураси ходимлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-домлалари ўртасида халқ таълими соҳасидаги коррупция мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат якунида педагоглар талабалардан пора олмасликларини билдирувчи кафолат хати ёзиб беришди, дейилади "Кун" нашрида.

Прокуратура ходимлари ўқитувчилар томонидан пора олиб қўлга тушган ва бунинг оқибатида жиноий иш қўзғатилган бир қанча аниқ мисоллар келтиришди. Бундан ташқари, Бош прокуратурага шу масала юзасидан талабаларнинг ўзлари ёки уларнинг ота-оналари томонидан шикоятлар келиб тушган. Илгари талабалар бу ҳақда аноним тарзда хабар беришаётган бўлса, ҳозирда улар шикоятни очиқ беришяпти.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru