Калифорниядаги музейдан Биринчи жаҳош уруши замонидаги замбарак ўғрилаб кетилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-05-2016 | 10:54 ZAMIN.UZ / Жамият / 14 Май 2016 года
439

Калифорниядаги музейдан Биринчи жаҳош уруши замонидаги замбарак ўғрилаб кетилди

Калифорниядаги музейдан Биринчи жаҳош уруши замонидаги замбарак ўғрилаб кетилди

АҚШ полицияси Калифорниядаги Ричмонд шаҳрида жойлашган уруш фахрийлари хотираси музейидан Биринчи жаҳош уруши замонидаги замбаракни ўғрилаб кетган жиноятчиларни қидирмоқда. Тегишли хабар 12 май куни маҳаллий полиция департаментининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди, дейилади "Кун" нашрида.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, ўғрилик 1 майда содир этилган. Ўғрилар замбаракни кулранг юк машинасига ортишган. Полицияда таъкидланишича, бир тонналик ва узунлиги 150 см лик замбарак музей ҳудудида 1947 йилдан бери сақланиб келинган.

"Бу мамлакатимиз тарихининг бир қисмини ўғрилашдир, бу мамлакатимиз ва озодлигимиз учун жасурона курашган фахрийларимизни тунашдир", деб айтилди полицияда.

Ричмонд полицияси вакили Феликс Тэннинг айтишича, ўғрилик бир дақиқадан кўп бўлмаган вақт олган ва гувоҳларсиз амалга оширилган. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари жиноятчилар замбаракни эритишга жўнатиб, сўнгра уни темир-терсакка топшириб юборади, деб тахмин қилмоқда.

Биринчи жаҳон уруши 1914-1918 йиллар давомида бўлиб ўтган. Россия Антана таркибида (Франция ва Буюк Британия билан бирга) Тўртлик иттифоқига (Германия, Австрия-Венгрия, Усмон Империяси ва Болгария) қарши кураш олиб борган. Россия ҳокимият тепасига келган большевиклар ташаббуси билан урушдан чиқиб кетган ҳамда Германия билан бир томонлама тинчлик сулҳини имзолаган ва шу тариқа иттифоқдошлари олдидаги мажбуриятларидан воз кечган. Антанта собиқ шўро тутган йўлни қўллаб-қувватламаган. 1917 йилда Антанта томонида АҚШ курашган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru