Туркия президенти кенжа қизини ҳашаматли тарзда узатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-05-2016 | 22:51 ZAMIN.UZ / Жамият / 15 Май 2016 года
1 735

Туркия президенти кенжа қизини ҳашаматли тарзда узатди

 Туркия президенти кенжа қизини ҳашаматли тарзда узатди

Истанбулнинг ғарбий қисмида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг кенжа қизи – Сумаё Эрдўған ва унинг қаллиғи, мамлакатнинг энг йирик мудофаа-саноат корхоналаридан бири, дронлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Байкар" компанияси акциядори Селчук Байроқдорнинг ҳашаматли тўйи бўлиб ўтди, дейилади "Кун" нашрида.

Тўй Қуръон тиловат қилиш билан бошланди. Тўй маросимига 6 минг киши таклиф этилди. Маросим қўриқлаш хизматининг синчков кузатувида бўлиб ўтди, чунки тўйда кўплаб юқори лавозимли мансабдор шахслар иштирок этди.
 Туркия президенти кенжа қизини ҳашаматли тарзда узатди

Тўйга таклиф этилган орасида Туркиянинг собиқ бош вазири Аҳмет Довудўғлу, мамлакат бош штаби бошлиғи Хулуси Акар, Туркиянинг собиқ президенти Абдулла Гул, Покистон бош вазири Навоз Шариф ва ҳаттоки Ливаннинг ўлдирилган бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг иккинчи ўғли, миллиардер ва сиёсатчи Саад Ҳаририй ҳам бўлди.

Боку ОАВ тўйга Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам таклиф этилганини маълум қилганди, бироқ унинг тўйда иштирок этган-этмагани ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум қилинмади.

Сумаё Эрдўғаннинг турмуш ўртоғи мудофаа соҳасида йирик корхонага эга. "Байкар" учувчисиз парвоз қурилмалари ва юқори аниқликдаги техникани ишлаб чиқаради. ОАВнинг ёзишича, Селчук Байроқдор аъло даражадаги маълумотга эга ва унинг Туркия президенти қизига уйланиши "анча кўтарилишига", жумладан сиёсий саҳнада, олиб келиши мумкин.

Эрдўғаннинг катта қизининг турмуш ўртоғи Албайроқ Барат ҳам президент оиласи билан қариндошлик ришталари билан боғланиб, мансаб пиллапоялари бўйлаб анча кўтарилган. Барат ҳозирда Туркия энергетика вазири ҳисобланади. Халқаро ҳамжамият уни ИШИД билан ёнилғи бизнеси олиб боришда айблаб келади. Шунингдек, Барат мамлакат бош вазири лавозимига асосий номзодлардан ҳисобланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru