Қозоғистонда «уч ғилдиракли» автобусни пайқашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-05-2016 | 23:09 ZAMIN.UZ / Жамият / 15 Май 2016 года
629

Қозоғистонда «уч ғилдиракли» автобусни пайқашди

 Қозоғистонда «уч ғилдиракли» автобусни пайқашди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида яшовчи киши кўчалардан бирида битта ғилдираги йўқ ҳолда ҳаракатланаётган йўловчи автобусини видеотасвирга олди, дейилади "Кун" нашрида.

Қайд этилишича, бу ҳодиса «Отделение Кирова» тумани ҳудудида рўй берган. Видео Instagram тармоғига жойлаштирилган.

Унда кўриш мумкинки, транспорт воситаси олдинги қисмидаги чап ғилдирагисиз ҳаракатланган. Шина катта босим туфайли ёрилиб кетгани тахмин қилинган.

Ҳайдовчи эса захира шинаси бўлмагани сабабли 3 ғилдирак билан секин ҳаракатланиб боради.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru