Канадалик балиқчи улкан оқ лаққа тутиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-05-2016 | 22:12 ZAMIN.UZ / Жамият / 18 Май 2016 года
666

Канадалик балиқчи улкан оқ лаққа тутиб олди

Канадалик балиқчи улкан оқ лаққа тутиб олди

Канаданинг Ред-Ривер дарёсида улкан альбинос лаққа балиқни тутиб олишди. Бу ҳақда Blackwater Cats Outfitter хўжайини Донован Пирейзга асосланиб, СВС хабар берган дейилади "Кун" нашрида.

Пирейз балиқчилар билан овга чиққан, балиқчилардан бири лаққани тутишга муваффақ бўлган.

"Лаққа балиқлар одатда сувда қорайиб, кўзга ташланмайди. Бу балиқни эса тутиш осон кечди", деган канадалик.

Унинг сўзларига кўра, лаққалар тез ўсади ва бу оқ лаққанинг шу вақтгача йиртқичлардан омон қолгани таажжубланарлидир. Қўлга тушган оқ лаққанинг узунлиги 86 см.

"Оқ лаққани, айниқса бундай ўлчамдагисини учратиш ноёб ҳодиса. Миллионтадан битта ҳолатда бу юз бериши мумкин", деган Пирейз.

Қонунларга кўра, Ред-Риверда 60 сантиметрдан узун бўлган балиқларни овлаш тақиқланади ва шу туфайли оқ лаққа сувга қўйиб юборилган.

Канадалик балиқчи улкан оқ лаққа тутиб олди

Канадалик балиқчи улкан оқ лаққа тутиб олди

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru