Москвадаги банкда одамларни гаровга олган жиноятчи бартараф этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-05-2016 | 10:19 ZAMIN.UZ / Жамият / 19 Май 2016 года
539

Москвадаги банкда одамларни гаровга олган жиноятчи бартараф этилди

 Москвадаги банкда одамларни гаровга олган жиноятчи бартараф этилди

2016 йил 19 майга ўтар кечаси Москва шаҳри шарқидаги кредит банкларидан бирига бостириб кириб, банк ходимларини гаровга олган ва катта миқдордаги пул талаб қилган шахс бартараф этилган, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

Москва кредит банкининг Первомайская кўчаси, 5-уйда жойлашган бўлимида жиноятчи банкни портлатиш билан таҳдид қилганидан кейин банкни қамал қилиш бошланган ва амалиёт чоғида махсус кучлар вакиллари жиноятчини отиб ўлдиришган.

Ундан олдинроқ, гаровга олинган 6 киши озод қилинганди.

Риа Новости нашрининг маълум қилишича, у музокаралар вақтида 4,7 млн рубль ва 13 минг евро талаб қилганди. У шарти бажарилмаса, портловчи қурилмани ишга туширишини айтгани туфайли уни йўқ қилишга тўғри келган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru