Москва суди «Доцент» ҳайкалини ўғирлаган ўзбекистонликларга 2,5 йилдан қамоқ жазоси тайинлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-05-2016 | 14:05 ZAMIN.UZ / Жамият / 19 Май 2016 года
634

Москва суди «Доцент» ҳайкалини ўғирлаган ўзбекистонликларга 2,5 йилдан қамоқ жазоси тайинлади

Москва суди «Доцент» ҳайкалини ўғирлаган ўзбекистонликларга 2,5 йилдан қамоқ жазоси тайинлади

Москва шаҳридаги Никулинск суди совет актёри Евгений Леоновнинг "Омадли жентльменлар" фильмидаги Доцент образи учун ўрнатилган ҳайкални ўғирлашда иштирок этган Ўзбекистон фуқароларига 2,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда Россия бош прокуратураси сайтида маълум қилинган, дейилади "Кун" нашрида.

"Бу жиноий иш бўйича қўлга олинганларнинг 6 нафарига 2,5 йилдан қамоқ жазоси белгиланди. Яна бир жиноятчига эса 2 йилу 5 ойлик қамоқ жазоси тайинланди. Маҳкумлар жазони умумий тартибдаги колонияда ўташади", дейилган хабарда.

Ҳайкал ўғирлангани 2015 йилнинг 16 октябрь куни маълум бўлганди. Полиция етказилган зарар миқдорини 160 минг рублга баҳолаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг «Ўғрилик» моддаси бўйича иш очилган, қўлга олинган 7 нафар ўзбекистонлик гуруҳ бўлиб жиноят содир этишда айбланганди.

Гуруҳ 300 кг оғирликдаги ҳайкални жойидан олиб, юк машинасига ортган ва рангли металларни қабул қилиш пунктига олиб борган. Жиноятчилар бу санъат асарини бўлаклаб 39 минг рублга сотиб юборишган.

Шу куннинг ўзидаёқ жиноятчилар қўлга олинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru