БААда эрининг хиёнатини фош этган аёлни мамлакатдан депорт қилишмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-05-2016 | 13:19 ZAMIN.UZ / Жамият / 23 Май 2016 года
611

БААда эрининг хиёнатини фош этган аёлни мамлакатдан депорт қилишмоқчи

БААда эрининг хиёнатини фош этган аёлни мамлакатдан депорт қилишмоқчи

Бирлашган араб амирликларида яшовчи аёл турмуш ўртоғининг телефонини текширгани учун катта миқдорда жарима тўлайди, деб хабар беради “Даракчи” нашри.

Аёл турмуш ўртоғининг телефонидаги кириш-чиқиш қўнғироқлари ва WhatsApp мессенжеридаги ёзишмаларни текширганидан сўнг, эрини хиёнат қилаётганликда айблади. Бунга жавобан эса аёлнинг эри судга мурожаат қилиб, хотинини қилган иши учун жиноий жавобгарликка тортишни сўраган. Эндиликда аёл мамлакат ҳудудидан депорт қилиниши ҳам мумкин.

Аёл эрининг телефонидаги ёзишмалар ва кириш-чиқиш қўнғироқлари ҳақидаги маълумотнинг ўзи билангина чекланмади. У эрининг машуқаси жўнатган суратларни ҳам ашёвий далил сифатида сақлаб қўйган эди. Аёл БАА фуқароси бўлмагани учун эркак унинг устидан судга арз қилди. Натижада аёлни телефон эгасининг рухсатисиз унинг телефонидаги сурат ва бошқа маълумотларни олгани учун 28 минг евро миқдоридаги жаримага тортишди.

Мамлакат қонунларига кўра, бундай турдаги қонунбузарликни содир этган шахсларга нисбатан олти ойдан бошлаб қамоқ жазоси қўлланилади. Бироқ суд қонунбузар аёлни мамлакатдан депорт қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru