“Бунёдкор” ва “Ўзбекистон” метро бекатини боғловчи кўча ёпиб қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-05-2016 | 11:46 ZAMIN.UZ / Жамият / 24 Май 2016 года
567

“Бунёдкор” ва “Ўзбекистон” метро бекатини боғловчи кўча ёпиб қўйилди

“Бунёдкор” ва “Ўзбекистон” метро бекатини боғловчи кўча ёпиб қўйилди

Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” ва “Ўзбекистон” метро бекатларини боғловчи кўча таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча ёпиб қўйилди, дейилади "Даракчи" нашрида.

Маълумотларга кўра, айни пайтда мазкур кўчага асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳолат эса “Новза” метро бекати, Қоратош мавзеси ва “Муқимий” театридан “Истиқлол” санъат саройи томонга келаётган автомобилларнинг тирбандлигига сабаб бўлмоқда.

Йўлни таъмирлаш ишлари қачонгача давом этиши ҳозирча номаълум. Тошкент шаҳар ҳокимияти маъмурияти йўлни таъмирлаш ишлари ўтказилиши ҳақида ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантирса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru