Ноодатий сурат интернет фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-05-2016 | 00:03 ZAMIN.UZ / Жамият / 28 Май 2016 года
930

Ноодатий сурат интернет фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйди

Ноодатий сурат интернет фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйди

Икки кишининг соҳилда қучоқлашиб тушган сурати интернет фойдаланувчилари орасида кўплаб баҳсларга сабаб бўлди. Бу ҳақида "Кун" нашри маълум қилди.

Reddit сайтига жойлаштирилган сурат оптик иллюзия туфайли интернетда машҳур бўлиб кетди. Суратда қиз ва йигит бир-бирини қучоқлаб тушган, аммо шортикларнинг ноодатий ранги сабаб худди улар оёқлари билан "алмашиб олган"дек тасаввур пайдо бўлади.

Ушбу суратли постни деярли 2 миллион фойдаланувчилар кўздан кечирди.

Изоҳ билдирган фойдаланувчилар суратда олд томонда ким ва орқада ким тургани борасида аниқ бир қарорга кела олишмаяпти.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru