Америкада эркак киши асаларилар чақишидан ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-05-2016 | 12:45 ZAMIN.UZ / Жамият / 28 Май 2016 года
763

Америкада эркак киши асаларилар чақишидан ҳалок бўлди

Америкада эркак киши асаларилар чақишидан ҳалок бўлди

Алекс Бестлер ва унинг ўртоғи Аризона штати Usery Mountain Park’ига тонгги сайрга чиққан вақтида бехосдан асаларилар ҳужумига учраган, дейилади "Кун" нашрида.

Аламзада асаларилар, 23 ёшли Бестлерни қисқа вақт ичида кўп чақишга улгурган. Бир неча киши асалариларга бурканган ҳолда ерда ётган Бестлерга ёрдам беришга ҳарқанча уринишмасин, ҳашаротлар бунга йўл қўймаган.

Maricopa шерифи Аллен Ромер, ниҳоят, трак машинасини Бестлерга яқинлаштириб, уни транспорт воситасига ортган.

Алекс маҳаллий шифохонага етказилгач, шифокорлар унинг ўлганини қайд этишган.

Бестрлернинг ўртоғи, яқин орадаги ҳожатхонага кириб, асаларилар ҳужумидан сақланиб қолишга муваффақ бўлган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru