Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-05-2016 | 19:46 ZAMIN.UZ / Жамият / 29 Май 2016 года
526

Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди

Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди

Уммон султони чилим (кальян) чекишга қарши кураш бошлаб, шундай хизматлар таклиф этиладиган кафе ва ресторан эгаларига нисбатан қоидаларнинг қатъийлаштирилиши ҳақида маълум қилган, дейилади "Кун" нашрида.

ТАСС агентлигининг маҳаллий нашрларга асосланиб хабар беришича, Уммон султонлиги раҳбарияти бундай кафе ва ресторанлар аҳоли турар жойларидан ҳамда ҳукумат ташкилотлари, таълим муассасалари, тиббий ва диний бинолардан камида 200 метр масофада бўлиши керак деб ҳисоблайди.

Чилим таклиф этиладиган меҳмонхоналар камида "уч юлдузли" бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Биноларнинг вентиляция тизими талабларга жавоб бериши текширилади. Бундай биноларга фақат вояга етганлар киритилади.

Бундан ташқари, чилим хизмати билан шуғулланувчи ходим бинонинг ошхонасига кирмаслиги керак бўлади. Чилим маҳсулотлари алоҳида шароитларда сақланади, фақат табиий кўмирдан фойдаланилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru