Хитойда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилиши якунланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-05-2016 | 22:09 ZAMIN.UZ / Жамият / 31 Май 2016 года
1 457

Хитойда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилиши якунланди

Хитойда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилиши якунланди

Хитойнинг жануби-шарқидаги Хунань провинциясида дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилиши ниҳоясига етказилди. Янги кўприк Тяньменьшань миллий паркида Чжанцзяцзе дарасидан 300 метр баландликда қурилган, дея хабар беради "Кун" нашрида.

Кўприкнинг узунлиги 393 метр, кенглиги эса олти метрга тенг. Шиша полли қурилма бир вақтнинг ўзида 800 нафар кишини кўтара олади. Кўприк омма учун июль ойида расман очилади.

Кўприк қурилиши 2015 йил охирига қадар ниҳоясига етиши тахмин қилинган эди, бироқ бу ишлар жорий йилнинг май ойида тугатилди. Кўприкнинг очилиш маросими кучли ёмғир туфайли қолдирилган эди.

27 май куни янги кўприк 99 фоиз тайёр эканлиги тўғрисида маълум қилинганди. Кўприк банжи-жампингга (танага боғланган ип билан сакраш) мўлжалланган платформа ҳамда учта баландликда училадиган арғимчоқ билан жиҳозланган.

Чжанцзяцзе миллий боғи ташриф буюрувчиларни табиат манзаралари билан ўзига жалб этади. Масалан, ушбу табиат манзаралари Жеймс Кэмероннинг «Аватар» фильмида намойиш этилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru