Боксчи Муҳаммад Али вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-06-2016 | 13:23 ZAMIN.UZ / Жамият / 04 Июн 2016 года
1 392

Боксчи Муҳаммад Али вафот этди

Боксчи Муҳаммад Али вафот этди

Америкалик собиқ боксчи Муҳаммад Али 3 июнь куни, 74 ёшда, АҚШнинг Аризона штатидаги Финикс шаҳар касалхоналаридан бирида вафот этди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

3 июнь куни Муҳаммад Алининг оғир аҳволдалиги маълум бўлди. Врачлар спортчининг тузалиб кетиши ҳақида ҳеч нима дейишмаган. ОАВдан олинган маълумотга кўра боксчи сунъий аппарат орқали нафас олган. Сўнгги дақиқаларгача оиласи унинг ёнида бўлган. Муҳаммад Али 1 июнь куни ўпкасидаги муаммо туфайли касалхонага ётқизилган, Паркинсон касаллиги унинг аҳволини баттар оғирлаштирган. Шундан кейин у махсус интенсив терапия палатасига ўтказилган.

Муҳаммад Али охирги марта апрель ойида Аризона штатида ўтказилган хайрия кечасида омма билан учрашган эди.

Муҳаммад Али (ҳақиқий исми — Кассиус Марселлус Клей) 1942 йилнинг 17 январида Луисвиллда дунёга келган. У 12 ёшдан бошлаб, бокс билан жиддий шуғуллана бошлаган. Муҳаммад Алининг илк дебюти 1960 йил 29 октябрда бўлиб ўтган. Спортчи оғир вазн тоифасида 61 маротаба жанг қилиб, 56 марта ғалаба қозонган (шундан 37 та жанг нокаут билан якунланган).

Муҳаммад Али — дунёнинг энг машҳур боксчиларидан бири ҳисобланади. У 1960 йилдан бошлаб олимпиада чемпиони, 1964-1966, 1974-1978 йилларда оғир вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлган. Беш маротаба “Йилнинг энг яхши боксчиси” унвонига лойиқ деб топилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru