Фото: Ўзбекистонлик Абу Али ибн Спартак » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-06-2016 | 10:26 ZAMIN.UZ / Жамият / 05 Июн 2016 года
1 417

Фото: Ўзбекистонлик Абу Али ибн Спартак

Фото: Ўзбекистонлик Абу Али ибн Спартак

Telegram мессенжерида Абуалиибнспартак (Абу Али ибн Спартак) исмли йигит номига берилган Ўзбекистон фуқароси паспорти сурати тарқалиб кетди.

Суратда паспорт эгасининг шахсий маълумотларини кўриш мумкин. Унга кўра, Абуалиибнспартак 1991 йилнинг август ойида Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган. Фуқаро паспортни Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ИИБдан олган.

Маълумот учун, «Абу Али ибн» сўзларидан иборат энг машҳур исм Бухоро яқинида Афшона қишлоғида туғилган ва Ғарбда Авиценна номи билан танилган буюк тиб олими — Абу Али ибн Синога тегишли. Спартак эса Рим империясига қарши қўзғолон кўтарган энг машҳур қул-гладиатор эди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўзбек оилаларида туғилган болаларга Брюс Ли, Чингачкук, Месси, Марадона, Неймар, Дэвид Бекхэм, Роналдо, Жумонг, Ишани, Роберто Баджо каби машҳур кино ва сериал қаҳрамонлари, спортчиларнинг исм-шарифлари қўйилгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru