Маймун Ҳиндистондаги заргарлик дўконини тунади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-06-2016 | 12:09 ZAMIN.UZ / Жамият / 06 Июн 2016
1 213

Маймун Ҳиндистондаги заргарлик дўконини тунади

Маймун Ҳиндистондаги заргарлик дўконини тунади

Ҳиндистонда маймун заргарлик дўконини тунади, деб хабар бермоқда "Кун" нашри. Маймун дўконга кириб, кассадан 10 минг рупий олиб, қочиб кетган.

Дўконда ўрнатилган кузатув камералари барча воқеани қайд қилиб олди. Видеоёзувда дўкон ходими эшик олдида ўтирган маймунга егулик таклиф қилиб, уни кетишга ундаётганини кўриш мумкин.

Маймун унга берилган егуликни олиш ўрнига дўконга кириб, тўғри кассанинг ёнига борган ва пулларни олиб, тезда ғойиб бўлган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru