Москвалик аёл 60 ёшда она бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-06-2016 | 22:31 ZAMIN.UZ / Жамият / 06 Июн 2016 года
1 137

Москвалик аёл 60 ёшда она бўлди

Москвалик аёл 60 ёшда она бўлди

Россия пойтахтида илк маротаба 60 ёшли аёл она бўлди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

2016 йилнинг 24 май куни 60 ёшли москвалик аёл оналик бахтига муяссар бўлди. Ҳомиладорлик ЭКО ёрдамида амалга оширилган. Ҳомиладорликнинг 34 ҳафтасида кесарча кесиш операцияси ўтказилган. Чақалоқ ўғил бола бўлиб, оғирлиги 2,32 килограмм бўлган, туғруқдан кейинги илк суткада диффузли кислород ёрдамида нафас олган.

Чақалоқ кўкрак сутини эммоқда. Ҳозирда она ва бола ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Аёлнинг айтишича, ҳомиладорлиги енгил кечган, бошқоронғилик, шишлар уни безовта қилмаган, фақат охирги тўрт ҳафтада қон босими кўтарилган, холос.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru