Тошкент шаҳрида фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-06-2016 | 13:09 ZAMIN.UZ / Жамият / 08 Июн 2016 года
1 290

Тошкент шаҳрида фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлди

Тошкент шаҳрида фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлди

Тошкент шаҳрида одамларни алдаб пул ишлашнинг янги тури пайдо бўлди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

Бир гуруҳ ёш йигитлар Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг эшигини тақиллатиб, хонадон рақамини сотиб олишга мажбур қилмоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, улар ўзларини туман ҳокимиятининг мувофиқлаштириш бўлимидан эканлигини таъкидлаб, ҳамма хонадонларнинг рақами бир хил бўлиши кераклигини таъкидлаб, одамларга пластмассадан ясалган рақамларни пулламоқда. Хитойда ишлаб чиқарилган пластмасса рақамлар 5 минг сўмдан 20 минг сўмгача сотилаётгани айтилмоқда.

“Уйимизга ёш йигитча келиб ҳокимиятни мувофиқлаштириш бўлимиданман, деб қандайдир бир қарорни нусхасини кўрсатиб, 20 минг сўмдан уй рақамини сотиб олишни таклиф этди ва бу мажбурий эканини айтди. Мен ҳам ўзимни таништириб ҳокимиятда бундай бўлим йўқлигини айтганимда у ‘Камолот’ бўлимиданман, дейишга тушди. Кейин эса гўёки хўжайини билан боғлаб берди. Қизиғи у хўжайини хам шу йигитчадек ёш ва бир икки саволимга жавоб беролмай телефонни қўйиб қўйди. Қонунни билганим учун ишни милицияга оширдим. Ишонсангиз, булар уюшган ва тармоқлаб кетишган экан. Хаммаси 1995-97 йилларда туғилган ёшлар. Бир нечта туманларда 5 минг сўмдан 20 минг сўмгача шундай фирибгарлик йўли билан арзон уй рақамларини ҳокимият номидан сотиб улгуришган. Анча бунча пулга шу тариқа эга бўлишган. Рўзада мана шу ишларни қилиб юрган ёшларга қараб ачинасан ҳам. Муҳтожмикан десанг туппа-тузук кийинган, қўлида Iphone 5”,—дейди фирибгарлар билан суҳбатлашган гувоҳлардан бири.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru