Тошкентда йўловчи автобуснинг устунга бориб урилиши оқибатида 15 киши жабрланди(Фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-06-2016 | 14:46 ZAMIN.UZ / Жамият / 09 Июн 2016 года
643

Тошкентда йўловчи автобуснинг устунга бориб урилиши оқибатида 15 киши жабрланди(Фото)

Тошкентда йўловчи автобуснинг устунга бориб урилиши оқибатида 15 киши жабрланди(Фото)

Тошкент шаҳрининг Бешқайрағоч мавзесида 53-сонли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида хабар қолдирилди, дейилади "Даракчи" нашрида.

ЙТҲ ҳақидаги хабарга илова қилинган суратларда Mersedes Benz русумли автобуснинг йўл четидаги устунга бориб урилгани акс этган. Кучли зарбдан автобуснинг олд қисмига жиддий зарар етган. Гуруҳга ЙТҲ суратларини жойлаган интернет фойдаланувчиси “Устун автобус салонининг ярмигача кириб кетиши учун, у қандай тезликда келаётган бўлиши керак?” деб ёзиб қолдирди.
Тошкентда йўловчи автобуснинг устунга бориб урилиши оқибатида 15 киши жабрланди(Фото)

Ҳодиса гувоҳларидан бирининг айтишича, йўл-транспорт ҳодисаси автобус ҳайдовчисининг қон босими кўтарилиб кетганлиги сабаб содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 15 киши жабрланган, уларнинг барчаси шифохонага олиб кетилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru