10 млрд сўмдан ортиқ маблағни ноқонуний ўзлаштирган фирибгар банкир Ўзбекистонга қайтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-06-2016 | 15:52 ZAMIN.UZ / Жамият / 09 Июн 2016 года
1 073

10 млрд сўмдан ортиқ маблағни ноқонуний ўзлаштирган фирибгар банкир Ўзбекистонга қайтарилди

10 млрд сўмдан ортиқ маблағни ноқонуний ўзлаштирган фирибгар банкир Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат фуқароси Шукурилло Қўзиевни қабул қилиб олишди. У республика Жиноят Кодексининг 167 моддаси 3 банди «а, в» хатбошиси (ўғирлик), 205 моддаси 2 банди «а, б, в» хатбошиси (лавозимини суиистеъмол қилиш), 209 моддаси 2 банди «а, б» хатбошиси (лавозим фирибгарлиги), 243 моддаси (жиноий фаолият орқали топилган даромадларни легаллаштириш)да кўрсатилган жиноятларни содир этган, дейилади "Кун" нашрида.

Республика ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Қўзиев 2005-2007 йилларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган. У уюшган жиноий гуруҳ таркибида жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини катта фоизларни ваъда қилиб, ўз назоратидаги банкка жалб этган.

Кейинчалик Қўзиев бу маблағларни ўзи ташкил этган сохта ташкилотларга кредит тақдим этиш важи билан ўтказган. Сўнгра ўша ташкилотлардаги маблағлар нақд пулга айлантирилган ва ўзлаштирилган.

Бу жиноий ҳаракатдан етказилган зарар 280 млн сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари, Қўзиев ташкилотларнинг Низом ҳужжатлари, банкнинг қатор расмий ҳужжатларини бир неча марта ўзгартирган.

Шу билан бирга, уюшган жиноий гуруҳ таркибида, сохта молиявий амалиётлар воситасида 9,9 млрд сўмни ўзлаштириб юборган.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Шукурилло Қўзиев Россия полицияси томонидан Подмосковьянинг Клин туманида ушланган эди.

Москва области прокуратураси унга нисбатан экстрадиция текширувини амалга оширган. Материаллар Россия Федерацияси Бош прокуратурасига юборилган. Бош прокуратура қарорига кўра, Қўзиев жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида Ўзбекистон томонига топширилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru