Видео: Пантеранинг ҳужуми » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-06-2016 | 22:57 ZAMIN.UZ / Жамият / 09 Июн 2016 года
1 207

Видео: Пантеранинг ҳужуми

 Видео: Пантеранинг ҳужуми

Мексикадаги жониворлар қўриқхонасида гигант пантера ўша ерда орқасини ўгириб турган кишининг ортидан секин келиб ҳужум қилгани туширилган видео барчани ҳайратга солиши шубҳасиз, дейилади "Кун" нашрида.

Мексикалик киши осонлик билан деворга сакраб чиқиб пантера билан испан тилида "қувноқ суҳбат" олиб борди - юзлаб фунт силлиқ мушаклар, тирноқлар ва тишлар унга қаратилган.

Эркак худди катта мушук каби сакраб, ўзининг "фарзандларидан бири" ҳисобланган жонивор билан кулиб ўйнай бошлади. Охири пантера юзини кишининг юзига теккизиб катта тишларини кўрсатиб оғзини очади.

Видеодаги эркак - Эдуардо Серио улкан мушукни қувлаб, ўтларнинг устида юрган пантера билан ўйнайди.

Кейин у пастдан туриб, жониворнинг бурнини ўпиб қўяди.

Шуниси ажабланарлики, у қайта-қайта ўпавергани сари пантера у кишининг юзини ялаб қўяди, шундан билса бўладики, пантера унга ҳеч қачон жиддий хавф солмаган.

Эдуардо унга дўстона қўл ташлаб, ўтнинг устига ўтиришини кузатиб туради.

Пантеранинг исми Кал-Эл бўлиб, унинг туғилганда берилган исми Супермен.

Серио қаровсиз қолган катта мушуклар ҳақида қайғурувчи The Black Jaguar -White Tiger Foundation ташкилотида ишлайди ва уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун курашади.

Ҳозирги пайтда Серионинг "болалари" юзлаб шер, йўлбарс ва силовсинлардан иборат бўлиб, улар яшайдиган қўриқхона ҳудуди 30 акр майдонни эгаллайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru