Журналистларнинг коррупцияга қарши курашишдаги иштироки муҳокама қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-06-2016 | 12:00 ZAMIN.UZ / Жамият / 11 Июн 2016 года
905

Журналистларнинг коррупцияга қарши курашишдаги иштироки муҳокама қилинди

Журналистларнинг коррупцияга қарши курашишдаги иштироки муҳокама қилинди

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Фуқароларнинг коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича хабардорлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Бу ҳақда "ЎзА"га асосланиб "Газета.uz" хабар бермоқда.

Тадбир Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда мамлакатдаги ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этди.

Семинар-тренингда журналистлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг коррупция ҳолатларига қарши курашиш масалаларида хабардорлигини ошириш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ОАВда коррупцияга қарши кураш, журналистик суриштирувини ўтказиш ва ушбу мавзуни таҳлилий ёритиш бўйича касб кўникмаларини ўзлаштириш бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Жумладан, «Туркистон-пресс» НААнинг хабар қилишича, тадбир доирасида қатнашчилар фуқароларнинг коррупцияга қарши курашиш масалалари борасидаги хабардорлиги ва ҳуқуқий онгини оширишда ОАВ ва НТТ ўзаро ҳамкорлиги механизмлари ҳамда жамият ҳаётида коррупция ҳолатларига қарши курашиш мақсадида жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва давлат органлари вакиллари ўртасида ижтимоий шерикликни ўрнатиш принциплари мавзуларида маърузалар тинглашди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru