Самарқандда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови бўлиб ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-06-2016 | 22:47 ZAMIN.UZ / Жамият / 15 Июн 2016 года
1 199

Самарқандда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Самарқандда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг шаҳар саралаш босқичи А.П.Чехов номидаги рус драма театри биносида бўлиб ўтди.

Ушбу танловда янграган дастурларни баҳолаб бориш, энг яхшиларини вилоят босқичига олиб чиқиш ҳайъат аъзоларига осон бўлмади. Ўзбекистон Халқ артисти, ҳайъат раиси Мардон Мавлонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатаётган артист Ваҳобиддин Бахриевлар танловининг нуфузи ошиб бораётганлиги, танлов баҳонасида жуда яхши қўшиқлар яратилганини таъкидлаб ўтдилар.

Танловга қатнашиш истагини билдириб 50дан ортиқ турли ёшдаги истеъдод эгалари мурожаат қилган эдилар. Ташкилий қўмита аъзолари тушган дастурларни яхшилаб ўрганиб чиққандан сўнг Самарқанд шаҳар босқичига йигирмадан ортиғини иштирок этишлари учун нуфузли ҳакамлар ҳайъат аъзоларини эътиборига тавсия этдилар.

Тадбирнинг очилиши “Ниҳол” танловининг Самарқанд босқичи ғолибларини тағдирлаш маросими билан бошланди. Мукофотларни Ўзбекистон Халқ артисти Мардон Мавлонов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатаётган артист Ваҳобиддин Бахриевлар топширишди.

Очил Жуманазаров, Самарқанд шаҳар Амир Темур маданият
ва аҳоли дам олиш маркази директори

А. Иванов олган суратлар

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru