Аҳмадбой пулларни уч йил ичида қайтаришга ваъда берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-06-2016 | 00:56 ZAMIN.UZ / Жамият / 22 Июн 2016 года
4 973

Аҳмадбой пулларни уч йил ичида қайтаришга ваъда берди

 Аҳмадбой пулларни уч йил ичида қайтаришга ваъда берди

Аҳмадбойнинг уйи олдида ўз пуллари қайтарилишини талаб қилиб, юзга яқин одамлар тўпланди.

Тошкент вилояти Чиноз туманидан бўлган, молиявий пирамида асосчиси Аҳмадбой Турсунбоевнинг уйи олдида пирамидага пул тиккан юзга яқин одамлар тўпланишди. Оломон Аҳмадбойдан унга берилган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистонга воқеа гувоҳларидан бири.

Гувоҳнинг сўзларига қараганда, одамлар Аҳмадбойнинг уйдан чиқишини талаб қилиб, шовқин-сурон кўтарганлар. Охир оқибат, жабрдийдалар қаршисига фирибгарликда айбланаётган "Мавродийнинг шогирди" дея ном олган Аҳмадбойнинг вакили чиққан. Вакилнинг сўзларига қараганда, "Аҳмадбой ҳозирда уй қамоғида, шу боис олдиларингга чиқа олмайди. Аҳмад Турсунбоев пулларни ҳаммага уч йил давомида қайтаради", деб айтган.

Эслатиб ўтамиз, Турсунбоев — Тошкент шаҳри Чиноз туманида жойлашган “Чиноз халол чорва" ҳамда "Чиноз авто Ҳамкор" корхоналари таъсисчиси. Аҳмад Турсунбоев ва унинг ходимлари аҳолидан йилига камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан миллий ва чет эл валюталарини олиш билан шуғулланиб келган. Ва шу билан бирга уларга пуллари қайтарилиши ҳақида ҳеч қандай кафолат бермаган. Бундан ташқари, томонлар келишувига мувофиқ, бирор кор-хол рўй берган тақдирда, пул берган инсоннинг яқинлари пуллар қайтарилишини талаб қилишга ҳақли бўлмаган. Турсунбоев, йилига 40% устама ҳақи эвазига чет эл валютасини қарз бериш билан ҳам шуғулланган.

Аҳолидан олинган маблағларнинг бир қисмига чет элдан турли товарлар ва қимматбаҳо буюмлар олиб келиниб, тадбиркорларга устама фоиз эвазига тарқатилган. Турсунбоев бу пуллардан ўзи учун қимматбаҳо автомобиллар харид қилган, шоҳона бошпана қурган.

Турсунбоев ва унинг яқинлари уйларида, шунингдек, "бой"га қарашли фирмаларда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ашёвий далил сифатида 13,139 миллиард сўм ҳамда 7,9 миллион АҚШ доллари олиб қўйилган.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru