Камбожада кичкина бола 5 метрли бўғма илон билан дўст тутинди(Фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-06-2016 | 22:50 ZAMIN.UZ / Жамият / 22 Июн 2016 года
1 516

Камбожада кичкина бола 5 метрли бўғма илон билан дўст тутинди(Фото)

Камбожада кичкина бола 5 метрли бўғма илон билан дўст тутинди(Фото)

Замонавий европалик учун экзотик мамлакатлар ўзининг барча томони билан экзотикдир. Бу мамлакат аҳолисининг яшаш тарзи ҳам бошқалардан тубдан фарқ қилади. Ҳатто уларнинг уй ҳайвонлари ҳам бошқаларникига ўхшамайди, дейилади “Даракчи” нашрида.

Камбожа қишлоқларидан бирида яшовчи бола уйида 5 метрли бўғма илон билан бир неча йиллардан бери ажралмас дўстдир. Камбожада одамлар яшайдиган уйда илонларнинг судралиб юриши одатий ҳолдир. Болалар улар билан ўйнашни жуда яхши кўришади. Кунлардан бир кун Самбатларнинг оиласига бўғма илон кириб қолади. Уй эгаси уни ўлдирмай, ўрмонга ташлаб келади. Бўғма илон эртаси куни яна қайтиб келади. Уни яна ўрмонга элтиб, ташлашади. Илон учинчи марта қайтиб келгандан кейин уни уй ҳайвони сифатида олиб қолишди ва Чамреун деб ном қўйишди. Уй эгасининг ўғли Уорн Самбат ва Чамреун биргаликда ухлайди. Бўғма илон бу уйга келганида Уорн уч ёшда бўлган. Шундан бери улар ажралмас дўстдир. Ҳозир бўғма илоннинг узунлиги 5 метрни, оғирлиги эса 100 килограммни ташкил қилади.
Камбожада кичкина бола 5 метрли бўғма илон билан дўст тутинди(Фото)

Агар илон хоҳласа, болани тириклайин ютиб юбориши мумкин, аммо нимагадир у буни истамайди, аксинча бола билан бирга бўлишни ёқтиради. Оила аъзолари илон уларнинг оиласига бахт ва тўкинлик, соғлик-саломатлик олиб келди деб ҳисоблашади. Бўғма илон ва боланинг яқин дўстлигини ўз кўзлари билан кўриш учун бутун ер юзидан Камбожанинг овлоқ қишлоғига сайёҳлар ташриф буюришади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru