Тадқиқот: чекиш пуштнинг сифатига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-06-2016 | 11:56 ZAMIN.UZ / Жамият / 24 Июн 2016 года
773

Тадқиқот: чекиш пуштнинг сифатига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди

Тадқиқот: чекиш пуштнинг сифатига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди

BJU International илмий журналида чоп этилган тадқиқотда айтилишича, чекувчи эркакларнинг сперматозоидлари чекмайдиганларникига қараганда кўпроқ шикастланган ДНК сақлаб, уруғнинг митохондрияси фаоллиги паст бўлар экан, дейилади "Кун" нашрида.

Тадқиқот давомида олимлар 20 нафар чекувчи ва 20 нафар чекмайдиган иштирокчиларнинг уруғлик суюқлигида 442 та оқсилнинг ҳолатини баҳолашди.

Аниқланишича, ўтакетган чекувчиларнинг уруғида битта оқсил йўқ бўлган, олтита оқсил меъёридан кўп бўлган ва 27 та оқсил етарлича миқдорда бўлмаган. Бу оқсиллар таҳлили сигарет чекиш репродуктив тизимда яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаришини кўрсатди.

"Борган сари кўпроқ тадқиқотлар чекишнинг эркаклар насл қолдириш қобилиятига зарарли таъсир қилишини намойиш қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, бизнинг тадқиқотда чекувчиларнинг сперматозоидларида ДНК фрагментацияси юқори бўлган", деб айтди тадқиқотнинг муаллифларидан бири доктор Рикардо Пимента Бертолла. Сперматозоидлар хромосомалари структурасининг бундай бузилиши наслнинг соғлиғида муаммоларга олиб келиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru