Лола Каримова: Бемор болалар Францияда жарроҳлик амалиётидан ўтказилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-06-2016 | 22:56 ZAMIN.UZ / Жамият / 26 Июн 2016 года
1 296

Лола Каримова: Бемор болалар Францияда жарроҳлик амалиётидан ўтказилди

Лола Каримова: Бемор болалар Францияда жарроҳлик амалиётидан ўтказилди

2016 йилнинг апрель ойида бир гуруҳ хаста болалар Франциянинг “Умид ришталари” уюшмаси шифокорлари кўригидан ўтишган эди, дейилади "Кун" нашрида.

24 май куни эса улар “Sen Yolg’iz Emassan” фонди томонидан Франциянинг Нант шаҳрига ўз оналари билан биргаликда жўнатилди. Жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган болаларнинг операциялари муваффақиятли тамомланди. Бу ҳақида фонд раиси Лола Каримова-Тиллаева ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар берган.

Беш ойлик Асилбеков Беҳрузда мураккаб туғма юрак нуқсони аниқланган. Ушбу касаллик мураккаб жарроҳлик аралашувини талаб қилиб, мазкур операцияни Беҳрузга Франциянинг “Умид ришталари” уюшмаси кардиожарроҳи, профессор Оливье Барон бажарди. Операциядан 8 кун ўтгач, Беҳрузбек касалхона қошидаги кичик бемор ва уларнинг ота-оналари учун мўлжалланган махсус корпусга кўчирилиб, у ерда уч ҳафта ўз онаси ёнида амбулатор даволанишни франциялик кардиопедиатрлар назорати остида давом эттирди.

Тўққиз ойлик Абдубориева Одинага декстрокардия ташхиси қўйилган эди. Такрорий ўтказилган тиббий кўрик шуни кўрсатдики, қизалоқнинг аҳволи унинг ҳаёти учун хавф туғдирмайди. Шу сабабли франциялик шифокорлар ҳозирги вақтда қизалоқнинг соғлиғи жарроҳлик аралашувини талаб этмайди деган хулосага келдилар.

Эндиликда Одина Тошкентда кардиологлар кузатуви остида бўлади.

Термизлик икки ёшар Мамаражабова Ҳаётхон ўта мураккаб, бир неча босқичли жарроҳлик аралашувини талаб этувчи юрак нуқсони билан туғилган. Операциянинг биринчи босқичи франциялик шифокорлар томонидан 30 май куни амалга оширилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru