Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибига ўзгартишлар киритилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-07-2016 | 17:13 ZAMIN.UZ / Жамият / 05 Июл 2016 года
1 554

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибига ўзгартишлар киритилди

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибига ўзгартишлар киритилди

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи эълон қилинди,

Буйруқда қайд этилишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг 2012 йил 20 майдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи ўз кучини йўқотди.

Янги йўриқномага асосан, фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга амалга оширилади. Бу мазкур ҳудудларда турар жой сотиб олиш, шунингдек, доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб 5 кун мобайнида ўзи вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг хорижга чиқиш, келиш ва фуқароларни расмийлаштириш бўлимига ариза, паспорт, контракт бўйича арбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси, 16 ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35х45 мм ўлчамли 2 та фотосурат, уй-жой мулкдорларининг турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси, турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари ва бошка ҳужжатларни топширади.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгач, фуқарога Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи берилади.

Қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Ариза берувчининг паспортига ёки уй дафтарига ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олинган фуқаро ҳисобга олинган жойида яшаши керак.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru