Олма-оталик аёл фарзандини дунёга келтириб, ҳожатхонага ташлаб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-07-2016 | 00:44 ZAMIN.UZ / Жамият / 09 Июл 2016 года
1 319

Олма-оталик аёл фарзандини дунёга келтириб, ҳожатхонага ташлаб кетди

Олма-оталик аёл фарзандини дунёга келтириб, ҳожатхонага ташлаб кетди

7 июль куни Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятида туғилганига бир неча дақиқа бўлган фарзандини ҳожатхонага ташлаб кетган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Полиция томонидан қўлга олинган аёл айбини тан олди ва кўрсатма берди. Унинг сўзларига кўра, аёл қизалоқни ҳожатхонада дунёга келтирган. Гўдак ҳожатхона тешигидан пастга тушиб кетганига амин бўлгач, аёл ювиниб, тараниб, худди ҳеч нарса бўлмагандек ётиб ухлаган.

Кеча онаси топилган гўдакнинг дунёга келганига бугун бир неча кун бўлди. Акша қишлоғида истиқомат қиладиган кекса аёлнинг айтишича, ховлининг орқа томонидан чирқириб йиғлаган гўдак овози эшитилган. Ҳожатхона ичига кирган аёл чуқурда йиғлаб ётган болани кўриб, қўрқиб кетган ва ёрдамга ўғлини чақирган. Биргаликда улар вақтинчалик қурилган ҳожатхонадаги оёқ ости тўшалган тахталарни олиб ташлашган ва чуқур ичидан болани чиқариб олишган. Ғаройиб “топилма” ҳақида тез ёрдам ва полицияга маҳаллий аҳоли вакиллари хабар беришган. Гўдак ўша заҳотиёқ шифохонага етказилган. Шифокорлар қизалоқнинг мияси чайқалгани, танасининг бир неча қисми кўкарганини қайд этишган. Ҳозир унинг аҳволи яхши.

Кеча, ўз жигарбандини ўлим билан юзма-юз ташлаб кетган аёл қўлга олинди. Қорасарой туманида истиқомат қилувчи 22 ёшли қиз, Акша қишлоғига бувисиникига фарзандини дунёга келтириш учун атай келганини, оила аъзоларидан ҳеч ким бу ҳақда хабар топишини истамаганини айтган. Тўлғоқ бошлангач, аёл ҳожатхона томон йўл олган ва бола туғилиб, ҳожатхона чуқурига тушиб кетганига амин бўлгач, ҳеч нарса бўлмагандек ювиниб пинакка кетган.

Маълумотларга кўра, аёл турмушга чиқмаган ва фарзанди никоҳсиз туғилаётганини оила аъзолари билишини истамаган. Табиийки, унинг ҳомиладорлиги ҳақида бувиси ҳам билмаган. У яқинда фарзандли бўлишини барчадан яширишга уруниб шундай йўл тутган. Энди эса уни жиноий жавобгарлик кутмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru