Чиноз тумани прокурори “Аҳмадбой” туфайли ўз лавозимидан четлатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-07-2016 | 20:21 ZAMIN.UZ / Жамият / 11 Июл 2016 года
2 164

Чиноз тумани прокурори “Аҳмадбой” туфайли ўз лавозимидан четлатилди

Чиноз тумани прокурори “Аҳмадбой” туфайли ўз лавозимидан четлатилди

Ўзбекистон Ҳуқуқни сақлаш органлари Аҳмад Турсунов иши бўйича Чиноз туман прокуратураси ходимлари фаолиятини текширмоқда, деб хабар берди "DiydorAziz".

Чиноз турмани прокурори Беҳзод Мирсоатов ва прокуратуранинг бир неча ходимлари вақтинча ўз лавозимларидан четлатилган.

“Ўзбекистон — бу ҳуқуқий давлат. Бу ерда давлат хизматчиларини, фақатгина миш-мишлар асосида, ҳеч ким ишдан бўшатмайди. Ҳақиқатдан ҳам прокурор ўз лавозимидан четлатилган, унинг ўрнига эса вақтинча вазифасини бажарувчи тайинланган. Бу эса, айни дамда олиб орилаётган тергов ишлари билан боғлик, айбсизлик презумпцияси амал қилмоқда”, — деди ҳуқуқни сақлаш органлари ходими.

Фақатгина тергов натижалари аниқ бўлганидан кейин, туман прокуратураси ходимларининг айборлиги ёки айбсизлиги маълум бўлади. Улар “Аҳмадбой” фаолиятини била туриб кўз юмганми ёки ўз вазифаларига маъсулиятсизлик билан қараган, холос. Ундан кейин уларга нисбатан қонунда белиланган чора кўрилади, деди суҳбатдош.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru