Олмалиқ шаҳрида 2014 йилда пора олганлик юзасидан 4та жиноят иши қўзғатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Олмалиқ шаҳрида 2014 йилда пора олганлик юзасидан 4та жиноят иши қўзғатилди

Олмалиқ шаҳрида 2014 йилда пора олганлик юзасидан 4та жиноят иши қўзғатилди

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Олмалиқ шаҳар бўлими ходимлари томоидан турли суиитсеъмолликларни аниқлаш юзасидан олиб борилган чоралар натижасида 2014 йилда тамагирлик йўли билан пора олганлик ҳолати бўйича 4та жиноят иши қўзғатилди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси. Жумладан, фуқаро М. Умаров бир танишига “Олмалиқ КМК” ОАЖнинг ижтимоий объектлар бошқармасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 1500 АҚШ долларини пора тариқасида олганда ушланди. “Олмалиқ ТМК”да идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходими У. Тошбоев эса маҳалладошини Навоий Давлат кончилик институтига ўқишга киритиб қўйиш учун ундан 6 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томнидан қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru