Хиёнаткорлар қайси мамлакатда қандай жазоланади? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-07-2016 | 16:51 ZAMIN.UZ / Жамият / 15 Июл 2016 года
1 318

Хиёнаткорлар қайси мамлакатда қандай жазоланади?

Хиёнаткорлар қайси мамлакатда қандай жазоланади?

Шундай мамлакатлар борки, эр-хотиннинг бир-бирига қилган хиёнати жиноят ҳисобланиб, улар қаттиқ жазоланади. Қуйида “Даракчи” нашри сизни улар билан таништиради.

Швейцария
Европанинг энг ажойиб мамлакатларидан бўлмиш Швецарияда хиёнат қилган одам уч йилгача бошқа одам билан никоҳдан ўта олмайди.

Туркия
Бу мамлакатда хиёнат ўғирликдан ҳам ёмон жиноят ҳисобланади. 1996 йилдан бери Туркияда жинсидан қатъи назар хиёнат қилган одамга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум этилади

Эрон
Бу ерда хиёнат қилган аёлни суд қилиб ўтирмасдан ўлдириб юборишади. Энг ёмони буни аёлнинг эри ёки эркак қариндошлари амалга оширади. Аммо эркак хиёнат қиладиган бўлса, жамоатчилик танбеҳ билан кифояланади.

Индонезия
Бу ернинг қонунлари Туркиянинг қонунидан ҳам ўтиб тушади. Мамлакат қонунига биноан хиёнат қилган одам 15 йилдан кам бўлмаган муддатга қамалади.

Папуа — Янги Гвинея
Бу экзотик мамлакатда нафақат хиёнат қилганлар, балки хиёнат кўчасига бошлаганлар ҳам жазога тортилади. Хиёнат қилган аёлнинг эри рафиқасининг бошини танасидан жудо қилишга мажбур, рафиқаси билан бирга бўлган эркакдан эса аёлнинг бош бармоғини ейиш талаб қилинади.

Хитой
Хитойда хиёнат қонун доирасидаги жиноят ҳисобланади. Хиёнат қилган одам 2 йилга қамалади ва мол-мулкининг ярми давлат фойдасига мусодара қилинади.

Вьетнам
Топқир вьетнамликлар хиёнатни пул келтирувчи манба деб ҳисоблаб, хиёнат қилган одамдан 45-145$ жарима ундиришади. Бу мамлакатда чўнтагинг кўтарса, истаганча хиёнат қилишинг мумкин, барча жарима расман, қонун доирасида тўланади!

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru