Фото: Тирбандликда қолган Чорвоқ » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-07-2016 | 20:52 ZAMIN.UZ / Жамият / 17 Июл 2016 года
1 777

Фото: Тирбандликда қолган Чорвоқ

Фото: Тирбандликда қолган Чорвоқ

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги энг йирик ҳамжамиятлари 17 июль, якшанба куни Чорвоқда катта тирбандликлар юзага келгани ҳақидаги фотохабарларга тўлиб тошди, деб хабар бермоқда "Дарё" нашри.
Фото: Тирбандликда қолган Чорвоқ

Бундай тирбандликлар нима сабабдан юз бергани номаълум. Баъзи фойдаланувчиларнинг қайд этишича, «Пирамида» мажмуасига киришда катта навбат юзага келган.
Фото: Тирбандликда қолган Чорвоқ

Бошқаларнинг фикрича, Тошкентнинг аксарият аҳолиси бир вақтда дам олгани табиат қўйнига йўл олгани шундай ҳолатга юзага келишига сабаб бўлган. «Шаҳарда бугун автомобиллар сийрак», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Фото: Тирбандликда қолган Чорвоқ

Фото: Тирбандликда қолган Чорвоқ

Аксарият фойдаланувчилар тирбандикда турган автомобилларнинг тартибсизлигини танқид остига олган. Айни вақтда, «тоғда соатлаб тирбандликда тургандан кўра, шаҳардаги махсус ҳовузларда дам олган яхши» қабилида фикр билдирганлар ҳам талайгина.
Фото: Тирбандликда қолган Чорвоқ

«10 йил аввал биров ‘Чорвоққа кетаверишда катта тирбандлик бўлди’, деса, ҳамма ҳайрон қоларди. Ҳозир эса дам олиш кунлари бундай манзара одатий ҳол бўлиб қолди», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru